Создать публикацию

Владимир Путин Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин жорий йилнинг кузида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувида жорий йил кузида Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилган. 

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни телефон орқали суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни 18 мартдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади ва уни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди. 


Манба кун.уз