Создать публикацию

Uzbekistanuz

Тошкентдаги барча ички ишлар органлари таянч пунктлари иш вақти ўзгарди


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятининг кўрсатмаси билан Тошкент шаҳридаги барча 453 та ички ишлар органлари таянч пунктлари эрталабки 08:00 дан кечки 01:00 га қадар фаолият юритиши белгилаб берилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, таянч пунктларида фуқаролар профилактика инспекторлари ёки улар йўқлигида маҳалла фаоллари томонидан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, туманлардаги мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамда жойлардаги ички ишлар бўлимларида сутка мобайнида иш ташкиллаштирилган. Таянч пунктларининг фаолияти бўйича таклиф ва шикоятлар бўлган тақдирда “1102” ёки “102” қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.