Создать публикацию

Uzbekistanuz

Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди

 

Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди
Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди


Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида Туркиянинг Тayga grup компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабарига таяниб Дарё маълум қилди.


Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимовнинг таъкидлашича, агентлик шу пайтгача ташкилий ишга ёллаш соҳасида Россия, Жанубий Корея, Япония ва Польша билан ҳамкорлик қиларди. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, Германия, Қзоғистон ва Уммон султонлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Энди эса Туркия билан ҳам ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бошланди.


Тayga grup 006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.


Тayga grup компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқонга кўра, Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор. Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилади. Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади.


Яқин кунлар ичида Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади.