Создать публикацию

Uzbekistanuz

Қорақалпоғистонлик қизга 79 кун ичида иккита автомобиль совға қилинди

 🇺🇿 Бизга қўшилинг 👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибековага охирги 79 кун ичида иккита автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистонга амалга оширган сафари давомида қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага Nexia машинасини совға қилганди. Йил якунларига кўра, у Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилди. 

Шунингдек, Зайнаб Дайибекова 22 февраль - 5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Нуфузли мусобақада эришган ушбу натижаси учун спортчига Spark автомобили топширилди.