Создать публикацию

Uzbekistan

Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади


Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда KazFootball нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Гейнрих Қозоғистоннинг «Ақтўбе» жамоасида селекционер мураббий лавозимида иш бошлаган.

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси собиқ футболчиси профессионал фаолиятини 2001 йили «Дўстлик» жамоасида бошлаган. У «Пахтакор», «Локомотив», ЦСКА ва «Торпедо», «Сувон Блюингс», БААнинг «Эмирейтс» Қозоғистоннинг «Ақтўбе» ва «Ўрдабас» жамоаларида фаолият олиб борган.

Гейнрих Қозоғистон Премьер-лигасида 110 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 28 бор ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида 98 учрашувда майдонга тушиб 31голга муаллифлик қилганди.