Создать публикацию

Uzbekistan

Ака-ука 15 ёшли болани ўлдириб, уйни ёқиб юборишди

 

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди, ёнғин ичидан эса танасининг турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб ўлдирилган боланинг жасади топилди.

Наманган шаҳрида 2018 йилнинг 3 март куни соат тахминан 14.04да “Обиҳаёт” МФЙ Номонгоний кўчасида яшовчи, 1968 йилда туғилган И.Эсоновнинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв.м. майдонида шифт қисми, уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси И.Эсоновнинг бирга яшаган 2003 йилда туғилган ўғлининг боши ва танасини турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб жароҳат етказилган ҳамда куйган ҳолдаги жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон тумани “Нанай” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Муҳаммадсоли Раҳимбердиев ва унинг бирга яшовчи укаси, 1997 йилда туғилган Муҳаммадиёр Раҳимбердиевлар содир этганликлари аниқланган.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, айбланувчилар қўлга олинган, деб ёзмоқда Uznews нашри.