Создать публикацию

Uzbekistan

Трамп Тиллерсонни ишдан бўшатди

АҚШ президенти Доналд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат департаменти раҳбарлигидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Маълум қилинишича, эндиликда бу лавозимга МҚБ директори Майк Помпео тайинланган.

АҚШ президенти Тиллерсонга миннатдорчилик билдирган ва Помпео янги лавозимда «фантастик даражада» иш олиб боришига ишонч билдирган.

Фото: Майк Помпео / Reuters
Фото: Майк Помпео / Reuters


Марказий қидирув бюросига эса эндиликда Жина Ҳаспел раҳбарлик қилади. У шу вақтгача Помпеонинг ўринбосари эди.

Дональд Трамп 2016 йилнинг 13 декабрида Тиллерсон номзодини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигига тавсия қилганди. Бу номзод собиқ давлат котибларидан бири Кондолиза Райс томонидан ҳам қўллаб-қувватланганди