Создать публикацию

Uzbekistan

АҚШ 30 кун ичида Россияга қарши янги санкциялар киритишга ваъда берди

 

АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин Россияга қарши янги чеклов чоралари 30 кун давомида киритилишини маълум қилди.

"Биз барча мавжуд санкцияларни бажарамиз ва янгиларини киритмоқдамиз", — деган вазир. Унинг сўзларини Twitter ижтимоий тармоғида Блумберг агентлиги мухбири Салеха Мохсин иқтибос келтирган.

Январ ойи охирида, АҚШ Молиқ вазирлиги томонидан "Кремл доклади" деб ном берилган ҳужжат эълон қилинган куннинг эртасига Мнучин сенат эшитувида иштирок этган. Янги санкциялар киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берган Мнучин аниқ саналарни айтмаган ва ўз тахминларида жуда эҳтиёткор бўлишини, чунки ҳали кўп иш қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

"Мен сизларга бу шу ой ичида содир бўлади, дея ваъда беролмайман, лекин ишонтириб айтаманки, биз буни имконимиз борича тез вақтда, бир неча ой ичида — балки бир ой ичида амалга оширамиз", — деган вазир.