Создать публикацию

Uzbekistan

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси вақтинча ёпилди

 

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси 5 март куни хавфсизликка таҳдид сабабли ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинган.  

“Анқарадаги элчихона АҚШ фуқароларини элчихона 5 март куни хавфсизликка таҳдид сабабли ёпиқ бўлишидан огоҳлантиради”, дейилган хабарда.

Элчихона айнан қандай таҳдид мавжуд эканлигини ўз расмий веб сайтида эълон этилган баёнотида очиқ маълум қилмаган.

Элчихонага 2013 йилнинг 1 февралида ҳудкуш ҳужум қилинган эди. Ҳужум оқибатида элчихона қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган.. Мазкур портлаш учун масъулиятни Туркиядаги “Халқ озодлиги инқилобий жабҳаси” деб номланган сўл радикал партия ўз зиммасига олган.

Элчихона қачон қайта очилиши ҳозирча номаълумлигини, бу тўғрисида қўшимча маълумот берилишини ҳам маълум қилган