Создать публикацию

Uzbekistan

ИИББ тўй кортежи иштирокидаги машмашали видеоролик бўйича янги маълумот берди


2018 йилнинг 25 феврал куни ижтимоий тармоқларда тўй кортежининг ҳайдовчилари Тошкент шаҳри кўчаларда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига қасддан таҳдид солганликлари акс эттирилган видео ролик пайдо бўлди.



Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган қидирув ишлари амалга оширилган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ


Натижада қуйидаги транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳуқуқбузарлик содир этганликлари аниқланган:

- 01 D 7** XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

- 01 A 7** AB давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

- 01 T 7** XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

- 01 F 7** ZA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

- 01 C 2** AB давлат рақам белгили «Mercedes Benz» русумли автомашина;

- 01 1** VCA давлат рақам белгили «Saturn sky» русумли автомашина.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ


Юқорида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 129-моддаси - Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши.

undefined

Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши:

  1. энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (ҳозирги кунда 516 720 сўмни ташкил этади).
  2. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
  3. энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга (ҳозирги кунда 861 200 сўмни ташкил этади) ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.