Создать публикацию

Uzbekistan

Оскар» киномукофотининг барча совриндорлари эълон қилинди

 

АҚШда 90-марта ўтаётган “Оскар” киномукофотлари тақдимотида илк ҳайкалчалар ўз эгаларига топширилди. “Оскар” мукофоти 24 йўналиш бўйича ўз эгаларига топширилади. 

Ғолиб номини ўтган йилдагидек каби Фэй Данауэй ва Уоррен Битти эълон қилдилар. Бу сафар ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Ўтган йил уларга нотўғри конверт берилиб, улар ғолиб “Ой шуъласи” фильми ўрнига “Ла-Ла-Ленд” фильмини ғолиб сифатида эълон қилишганди. 

Энг яхши фильм — «Сув шакли» (The Shape of Water)

Энг яхши режиссёр — Гильермо дель Торо «Сув шакли»

Энг яхши актёр — Гари Олдман «Қаро кунлар» (Darkest Hour)

Энг яхши актриса — Фрэнсис Макдорманд («Эббинг, Миссури чегарасидаги учта реклама тахтаси» — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)

Энг яхши иккинчи даражали актриса — Эллисон Женни («Тоня барчага қарши» — I, Tonya)

Энг яхши иккинчи даражали актёр — Сэм Рокуэлл («Эббинг, Миссури чегарасидаги учта реклама тахтаси»)

Энг яхши оригинал сценарий — «Йўқол» (Get Out)

Энг яхши адаптация қилинган сценарий — «Мени ўз исминг билан чақир» (Call Me by Your Name)

Энг яхши анимацион фильм — «Коко» (Cоcо)

Энг яхши ҳужжатли фильм — «Икар»

Энг яхши либос дизайни — «Хаёлий ришта» (Phantom Thread)

Энг яхши постановкачи рассом иши — «Сув шакли»

Энг яхши грим — «Қаро кунлар»

Энг яхши монтаж — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз монтажи — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз — «Дюнкирк» (Dunkirk)

Энг яхши операторлик иши — «Тиғ устида 2049» (Blade Runner 2049)

Энг яхши визуал эффектлар — «Тиғ устида 2049»

Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Азизим баскетбол» (Dear Basketball)

Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Жаннат — 405-шосседаги тирбандлик» (Heaven Is a Traffic Jam on the 405)

Энг яхши қисқа метражли фильм — «Соқов гўдак» (The Silent Child)

Чет тилидаги энг яхши фильм — «Фантастик аёл» (Чили)

Энг яхши қўшиқ — Remember Me («Коко»)

Энг яхши оригинал саундтрек — «Сув шакли»