Создать публикацию

Uzbekistan

Тошкентдаги кўча ва йўллардан «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланмоқда

 

Тошкентдаги кўча ва йўллардан «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланмоқда
Тошкентдаги кўча ва йўллардан «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланмоқда


Тошкент шаҳар ИИББ тарқатган хабарга кўра, айни кунларда шахар кўча ва йўлларидаги 3.27 «Тўхташ тақиқланган» ва 3.28 «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда, деб маълум килади Хабар нашри.


Хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.


Хатлов натижаларига кўра ўз аҳамиятини йўқотган 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланиб, 3.28 «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгиларига алмаштириляпти.


«Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратади ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади», дейилади ИИББ хабарида.