Создать публикацию

Uzbekistan

Лола Каримова орден билан мукофотланди

 

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвонига муносиб деб топилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида хабар қилди.

Унга мукофотни Икки Сицилия шаҳзодаси Чарльз ҳамда малика Камилла де Бурбонлар топширишди.

"Франциск I қироллик орденининг ушбу юксак унвонига муяссар бўлиш мен учун катта шараф. Орден муҳим гуманитар ва хайрия ташаббуслар ҳамда динлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро даражада тан олинган",- деб ёзади у.

Турли йилларда Франциск I орденининг рицарь ва дама унвонига Дания маликаси Бенедикта, Буюк Британия собиқ бош вазири баронесса Маргарет Тетчер, Макка вилояти ҳокими шаҳзода Ҳолид ал-Файсал бин Абдулазиз аль-Сауд, Косовонинг собиқ президенти Атифете Яхьяга, БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола-Каримова Тиллаева Ўзбекистон Гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этишини билдирганди. Февраль ойи бошида у Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаганди.