Uzbekistan
Хоразмлик эркак никоҳсиз яшаётган рафиқасини пичоқлаб оғир жароҳат етказди

Хоразмлик Х.У. никоҳсиз яшаб келаётган турмуш ўртоғи Ж.Ш. билан ўрталарида келиб чиққан низо оқибати яхшиликка олиб келмади, деб ёзади ЎзА.
«2018 йил 1 март куни навбатдаги оилавий жанжал эрнинг ўз хотинига пичоқ санчиши билан якунланди. Охир-оқибат аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Эрга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.