Создать публикацию

Uzbekistan

93 ёшли италиялик аёл биргина эзгу иши билан минглаб кишилар қалбидан жой олди


Асли Италиянинг Виченца шаҳридан бўлган бу ажойиб аёлнинг исми Ирма. У 93 ёшда бўлишига қарамай, куч-қувватга тўла ва дунёни яхши томонга ўзгартириш ниятида. Унинг невараси Facebook'даги саҳифасида бувисининг бир неча суратларини жойлади ва бу суратлар интернет оламини ўзига мафтун қилди. 

Бу кекса аёл нимаси билан минглаб кишилар қалбидан жой олган, қандай эзгу ишни амалга оширган бўлиши мумкин дейсизми?

Сизнинг кимлигингиз ва нима билан шуғулланишингиз муҳим эмас, дунёни янада такомиллаштиришга ҳисса қўшишнинг кечи йўқ. Атрофимизда ўзининг эзгу ишлари билан яхшилик қилиш учун хоҳишнинг ўзи етарли эканини ёдга солувчи кишиларнинг борлиги қандай ажойиб!

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Ирманинг невараси Элиза унинг тиниб-тинчимас бувижониси узоқ саёҳатга боришга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди. Бироқ унинг мақсади дам олиш эмас: у Кениядаги болалар уйида кўнгилли бўлиш истагини билдирди. 

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Неварасининг сўзларига кўра, Ирма доим ҳаётни яхши кўрган ва ҳеч қачон тўсиқлар олдида тўхтамаган. У қийинчилик нима эканини жуда яхши билади, шунинг учун бошқаларга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ирма 26 ёшида бева қолган, шу боис фақат ўз кучига ишонишига тўғри келган.

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Кўп йиллар илгари тақдир уни бутун умрини Кения аҳолисига ёрдам бериш билан ўтказган Ремижо исмли руҳонийга йўлиқтирган. Ирма узоқ йиллар уни қўллаб-қувватлаган. Ҳозир Ремижо шифохонада. Руҳоний қудирган болалар боғчалари ва шифохоналарга бориш истаги Ирмада бир неча йил аввал пайдо бўлганди. Мана ниҳоят, бунинг мавриди келди.

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Ҳозир у ерда Ирма болаларга қўлидан келганича ёрдам бермоқда. У Малинди шаҳридаги мактабда инглиз тили ва математикадан сабоқ беради. Аёл болалар билан чиройли нарсалар ясаш учун ўзи билан бирга игналар, турфа ранг иплар, қайчилар ва елимлар олиб келган.

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Ирманинг ҳаётга ташналиги ва куч-ғайрати кишиларни ҳайратга солади. Аёл учун ёшнинг аҳамияти йўқ. Барча қийинчиликларга қарамай, у ҳаётдан қувониб яшашда давом этмоқда.

Фото: Elisa Coltro / facebook
Фото: Elisa Coltro / facebook


Ирма дастлаб Африкада бир неча ҳафтага қолишни режалаштирган эди, бироқ энди у бир умрга шу ерларда қолиши мумкин.

Аёл ўзининг фарзандлари ва невараларини бошқаларга ёрдам беришга ўргатган. 2016 ва 2017 йилларда унинг невараси Элиза Грецияда Яқин Шарқдан қочган суриялик қочқинларга ёрдам берган. Ирманинг хатти-ҳаракатлари бутун дунёдаги минглаб одамларга илҳом бахш этади - улар ижтимоий тармоқларда эзгу ва завққа тўла изоҳлари билан бўлишишади. 

Luigi Pische / facebook 
Luigi Pische / facebook 


Piera Angiola Maglioli / facebook
Piera Angiola Maglioli / facebook


Roberto Alessandro Diaz / facebook 
Roberto Alessandro Diaz / facebook 


Унинг эзгу амаллари — биз учун ибрат, чунки яхшилик ва жасорат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Олижаноб амалларни бажариш учун ҳеч қачон кеч эмас.