Создать публикацию

Uzbekistan

Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

 

Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Кеча, 5 март куни соат 10:50 ларда Оқтўба вилоятининг Ўлка туманидаги Самара-Чимкент йўлининг 778-километрида «Камаз» ва «Опель-Астра» автомобиллари тўқнашиб кетди, деб маълум қилди Хабар нашри.


Санкт-Петербургдан Тошкентга келаётган мазкур автомобилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди.


1. Исақов Зоҳиджон Мансурович, 1978 й.т. (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).


2. Юлдашев Қодиржон Комилович, 1975 й.т. (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).


Ҳозир ҳалок бўлганларнинг жасадлари Оқтўбадаги ўликхонада сақланмоқда. Жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.