Создать публикацию

Uzbekistan

Ҳар бир маҳаллада "Саломатлик мактаби" ташкил этилади

 

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи "Саломатлик мактаблари" ташкил этилмоқда.

"Саломатлик мактаблари"нинг асосий вазифаси тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, касалликларнинг олдини олиш ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилишга қаратилган бирламчи профилактика ишларини кенг жамоатчилик орасида олиб боришдир. Ушбу мактабларинг ўзига хос жиҳати шундаки, бунда ҳисобот ва маълумот ёзиш каби қоғозбозлик ишларидан чекинилиб, асосий диққат-эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини таъсирчан ва самарали усуллар орқали тарғиб қилишга қаратилади. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Саломатлик мактаблари" фаолиятини йўлга қўйиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқди. Шунингдек, бу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган тарғибот тадбирлар дастури тайёрланди", — дейди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова.

"Саломатлик мактаблари" ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида фаолият юритади. ҚВПлар, қишлоқ ва шаҳарлардаги оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт врачлари, патронаж ҳамширалар, маҳалла фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, таълим муассасалари шифокорлари ҳамкорликда мазкур жамоат тузилмасига бирлашиб, оилаларда, аҳоли орасида, таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этади