Создать публикацию

Uzbekistan

2019 йил 1 январдан Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончаси ишга туширилади


2019 йил 1 январдан Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончаси ишга туширилади
2019 йил 1 январдан Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончаси ишга туширилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.


Ушбу йиғилишда Президент маҳсулотларни хорижга электрон савдо майдончалари орқали сотиш бўйича ҳам замонавий механизмлар жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Шу боис Жанубий Корея билан ҳамкорликда 2019 йил 1 январдан бошлаб, маҳаллий экспортёр корхоналарнинг товарларини хорижий харидорлар томонидан сотиб олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончасини ишга тушириш бўйича топширик берди


Мамлакатимизда қандай экспортчи корхоналар борлиги ва уларнинг қандай товарлар ишлаб чиқариши тўғрисида хорижий корхоналар ҳам, маҳаллий корхоналар ва давлат идоралари ҳам ахборот оладиган тўлиқ манба йўқлигига эътибор қаратилди. Шу боис ҳар бир экспортчи корхона тўғрисидаги электрон ахборотлар базасини шакллантириш, уларнинг маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ маълумот, маркетинг тадқиқотлари натижалари, экспорт ҳажми каби маълумотларни ўз ичига олувчи электрон паспортни жорий этиш вазифаси қўйилди.