Создать публикацию

Uzbekistan

Қашқадарёда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 12 март куни соат 12.30ларда Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1244-километрида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонаси олдида таъмирлатиш учун тўхтаган вақтида автомашинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада автомашина ёнида турган 1993 йилда туғилган Б.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар