Создать публикацию

Uzbekistan

Электрон пуллар янги молиявий инқирозни келтириб чиқариши мумкин

 

Криптовалютани тартибга солувчи нормаларни ишлаб чиқиш зарур. Акс ҳолда молиявий инқироз юз бериши мумкин. Шарқий Лондон университети ўқитувчиси Ива Салами шундай хулосага келди.

Экспертнинг айтишича, 2009 йилда ўйлаб топилган криптовалюта, масалан, биткоин шу вақтгача бирорта қонунчиликка киритилмаган, шунинг учун бундай электрон пулларни валюта, қимматли қоғоз, товар ёки хизмат деб атаб бўлмайди.

Криптовалюта пул сифатида ишлаши учун жамғарма вазифасини бажариши, яъни ўз харид қобилиятини сақлаб қолиши керак. Қиймати тез ўзгараётган биткоин эса бу талабга жавоб бермайди.