Создать публикацию

Uzbekistan

Намангандаги автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасида ёнғин юз берди

 

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 13 март куни соат 23.35ларда жойлашган автомашиналарга пропан газ қуйиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Аниқланишича, ҳодисага электр двигатели ишлаши натижасида компрессордаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Ёнғин ўчириш вақтида шу шаҳобча оператори куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.