Создать публикацию

Uzbekistan

Ўзбекистонлик талаба «Владимир халқлари гўзали» танлови ғолиби бўлди

 

Ўзбекистонлик талаба «Владимир халқлари гўзали» танлови ғолиби бўлди
Ўзбекистонлик талаба «Владимир халқлари гўзали» танлови ғолиби бўлди


Россиянинг Владимир вилоятидаги ёшлар маданият марказида «Владимир халқлари гўзали» танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.


Танловда вилоят ҳудудида истиқомат қилаётган 9 миллат қизлари иштирок этди. Улар Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Мордовия, Россия, Тожикистон, Taтaристон, Ўзбекистон ва Чеченистон вакиллари эди.


Қизлар нафақат гўзалликлари, миллий либослари, балки халқлари маданияти ва анъаналарини билишини ҳам намойиш этди.


Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон вакили Мафтуна Давроновани танлов ғолиби деб топди. 20 ёшли Мафтуна Владимир давлат университетида халқаро муносабатлар йўналишида таҳсил олади.