Создать публикацию

Uzbekistan

Ўзбекистонда энди "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказилмайдиган бўлди

 👇 Бизга аъзо булинг 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Ўзбекистонда 1990-йиллар охиридан буён йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинаётган «Тозалаш-антитеррор» операцияси тўхтатилди. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган ҳафталик брифингда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев хабар қилди.

«Тозалаш-антитеррор» тадбирлари Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамлар арафасида ўтказилар эди.

Ушбу операциянинг ўрнига Президентнинг 14 февралдаги Тошкентда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашнинг сифат жиҳатдан янги тизимларини жорий этиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган «Хавфсиз ҳудуд» комплекс тадбирлари эгаллади.

ИИББ раҳбарияти вакили паспорт-виза назорати аввалгидек бўлмаслигини қўшимча қилди.

«ИИБ ходимлари секторлардаги оилаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганади ва қандайдир муаммолар аниқланган тақдирда, уларга муносабат билдирилади. Айтиш керак бўлса, кишини пропискага қўйишга ёрдам лозим бўлса, биз буни қиламиз. энди пропискасиз одам аниқланса, дарҳол расмийлаштирилмайди. Аввалига огоҳлантирилади», — дея ишонч билдирди Дониёр Тошхўжаев.