Создать публикацию

Uzbekistan

Рамзан Қодиров Ми-8 вертолёти нима сабабдан ҳалокатга учраганига изоҳ берди

 

Рамзан Қодиров Ми-8 вертолёти нима сабабдан ҳалокатга учраганига изоҳ берди
Рамзан Қодиров Ми-8 вертолёти нима сабабдан ҳалокатга учраганига изоҳ берди


Чеченистонда кескин шамол туфайли 150 метр қияликдан Ми-8 вертолёти қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, Ми-8 чегарачиларга тегишли бўлган ва Итум-Калинск вилоятидаги Тухсарой қишлоғидаги базада сақланган. Ундан чегарачиларни соқчилик вазифасини ўтовчи ҳудудларга ташишда фойдаланилган.


«Вертолёт чегарачиларни тушириш учун пастлаган. Ердан икки метр баландликда қотиб турганида, кескин шамол эсиб қолган. 150 метр қияликдан қулаб тушгунига қадар икки нафар чегарачи сакраб қолишга улгурган, етти нафари эса вертолёт ичида қолиб кетган», — деб ёзади Қодиров.


Грузия чегарасида ҳалокатга учраган вертолёт ичида бўлган етти нафар аскарнинг олти нафари ҳалок бўлган, бир нафарининг эса аҳволи оғир