Создать публикацию

Uzbekistan

Самарқандда кўча тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчи юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди

 

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчини катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган, деб ёзади Xabar.uz.

Ушбу бахтсиз ҳодиса 14 март куни юз берган. Ўқитувчи, 23 ёшли Диана Иникова зудлик билан шифохонага олиб борилишига қарамай, вафот этган. У кеча, 15 март куни дафн қилинган.

Маълумотларга қараганда, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган бўлган.

Нашр хабар қилишича, мазкур воқедан кейин ҳам ҳудудда йўлдаги тозалаш ишлари тўхтатилмаган, ўқитувчилар ишлашда давом этишмоқда.