Создать публикацию

Uzbekistan

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат, 140 миллион долларликдан ортиқ шартномалар тайёрланган

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифидан улкан натижалар кутилмоқда. Ташриф доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат тайёрланган. Давлат раҳбарларининг қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим улар орасида энг муҳимларидир, деди Президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

Шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллардан ортиқ бўлган тижорат шартномалари имзоланиши келишилган.

«Биласиз, Президентимиз конструктив иш олиб боради ва масалаларни жойида ҳал қилади. Шу нуқтаи назардан, ташриф пайтида келишувлар миқдори янада ошиши мумкин», — дейилади хабарда.