Создать публикацию

Uzbekistan

Мессининг хотини янги чақалоқнинг суратини оммага кўрсатди (фото)

 

Мессининг хотини янги чақалоқнинг суратини оммага кўрсатди (фото)
Мессининг хотини янги чақалоқнинг суратини оммага кўрсатди (фото)


“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла Рокуццо янги чақалоқнинг суратини 6 млн кузатувчиси бўлган “Инстаграм”даги саҳифасига юклади.


Суратда Месси, янги чақалоқни ушлаб турган Антонелланинг ўзи ҳамда жуфтликнинг фарзандлари – Тьяго ва Матео акс этган. 10 март куни оилада учинчи ўғил дунёга келганди.


Мессининг оиласида кўпайиш бўлгани сабабли аргентиналик футболчи “Малага”га қарши Ла Лига 28-турини қўйиб юборганди. “Барселона” Луис Суарес ва Коутиньонинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.