Создать публикацию

Uzbekistan

АҚШ элчихонасига тегишли автомашина қашқадарёлик йигитни уриб юборди

 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 5 март куни соат 13:40да “102” тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат тахминан 12:45да Аҳмад Дониш кўчасидаги 19-уй қаршисида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Г.М ўз бошқарувидаги “Captiva” автомашинасида пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

“UzNews”нинг ЙҲХБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, аниқланишича, автомашина АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига тегишли бўлган.

ЙТҲ натижасида 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Э.Ш бир қатор жароҳатларни олгани ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган.

🇺🇿 Бизга қўшилинг 👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w