Создать публикацию

Uzbekistan

Наманганда ёнғин оқибатида она-бола вафот этди

 

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 6 март куни соат 08:00 ларда Гулбоғ маҳалласида яшаган, 1973 йилда туғилган М.Қурбонованинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 08:40 ларда ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйининг шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси М.Қурбонова ва унинг қизи 2001 йилда туғилган Д.Олимоваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин электр симларинининг қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган, дейилади хабарда.