Создать публикацию

Uzbekistan

Ўзбекистон ва Қозоғистон товар алмашиш ҳажмини 3 млрд долларгача етказади

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўлларини муҳокама қилиб, 2018 йилда товар алмашиш ҳажмини 3 миллиард долларгача етказишга келишиб олди, деб хабар берди Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.

Остона шаҳрида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов ҳамраислигида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 17 йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро савдонинг юқори суръатда ривожланаётганини қайд этди. Икки мамлакат ўртасида товар алмашиш ҳажми 2017 йилда 2 миллиард долларни ташкил этди, бу 2016 йилдагига нисбатан 31,2 фоиз кўп. Қозоғистондан Ўзбекистонга экспорт 2017 йилда 35 фоизга ўсиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистонга Ўзбекистондан импорт 25,1фоизга ошди ва 735,2 миллион долларни ташкил қилди.

"Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатларда ривожланаётганини эътиборга олиб, томонлар товар алмашиш ҳажмини 2018 йилда 3 миллиард долларгача ва 2020 йилга келиб 5 миллиард долларгача етказишни таъминлаш мақсадида келгусидаги тегишли чораларни кўришга келишиб олди", — дейилади хабарда.

Томонлар шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг чегара олди ҳудудларида халқаро чегара олди ҳамкорлиги маркази ва транспорт-логистика маркази қурилиши имкониятларини кўриб чиқишга келишишди