Создать публикацию

Uzbekistan

Нурсултон Назарбоев ҳокимиятдан кетмаслигини эълон қилди

 

Қозоғистонда сиёсий ҳокимият алмашинуви мумкин деган фаразлар пайдо бўлган бир пайтда президент Нурсултон Назарбоев 5 март куни ҳокимиятдан кетмаслигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz. 

“Халқимизнинг ишончли келажаги учун ишлаганман, ишлаяпман ва яна ишлашда давом этаман”деди қозоқ лидери парламентнинг умумий йиғилишида қилган чиқишида.

Назарбоев ўз нутқида “йирик лойиҳаларни амалга ошириш фурсати етиб келгани”ни таъкидлаган ҳолда, бу лойиҳаларга ўзи раҳбарлик қилишини айтди.

Ўтган ойда қозоқ парламенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган ва кенгашга конституциявий тузилма мақомини берган эди.

77 ёшдаги Назарбоев 1991 йилдан бери Қозоғистон президенти лавозимида ишлаб келади. У 2015 йили навбатдаги 5 йиллик муддатга қайта сайланган эди.

🇺🇿 Бизга қўшилинг 👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w