Создать публикацию

Uzbekistan

Қашқадарёда 18 ёшли келинчак 8 март куни эрини бўғиб ўлдирди

 

Қашқадарёда 18 ёшли келинчак 8 март куни эрини бўғиб ўлдирди
Қашқадарёда 18 ёшли келинчак 8 март куни эрини бўғиб ўлдирди


Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жорий йил 8 март куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда Дарё нашри ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб маълум қилди.


Шу куни соат 20:30 атрофида Ўртачил қишлоғи, Наврўз маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.Нуруллаева уйида турмуш ўртоғи, 1991 йилда туғилган М.Қулмуродовнинг бўйнидан сим билан бўғиб ўлдирди.


М.Нуруллаева қўлга олинди. Жиноятга рашк сабаб бўлгани билдирилмоқда.