Создать публикацию

Uzbekistan

Тошкентда ниқоб кийиб босқинчилик қилган уч эркак ва бир аёл...

 

Тошкентда ниқоб кийиб босқинчилик қилган уч эркак ва бир аёл...
Тошкентда ниқоб кийиб босқинчилик қилган уч эркак ва бир аёл...


Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 10 март куни соат 04:00 атрофида 4 нафар номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда М.Саидованинг уйига бостириб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилди.


Босқинчилар аёлни уриб, жароҳат етказиб, пуллари ҳамда икки мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинди.


Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Д.Абдуваитов, Сариосиё туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Ашуралиев ва 1989 йилда туғилган Т.Назарова, Андижон вилояти, Олтинкўл туманида рўйхатда туриб, вақтинча Сергели туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Б.Бегмуратов содир этгани аниқланди.


Босқинчилар қўлга олинди.