Создать публикацию

Uzbekistan

Фото: Россиялик олимпиадачилар учун 140та BMW тайёр


26 февраль куни россиялик спортчилар Жанубий Кореядан қайтишди. 28 февраль куни олимпиячилар Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.

Россия Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш фонди анъанавий тарзда Олимпиада совриндорларини мунтазам равишда тақдирлаб келади. Бу сафар ҳам спортчилар учун X4, X5 ва X6 русумли BMW автомобиллари тайёрлаб қўйилган.

Айни вақтда Кремль қаршисидаги Қизил майдонга 140та BMW келтирилган. Автомобилларга спортчиларнинг исми шарифи туширилган.

2016 йил ёзида ўтказилган Рио Олимпиадасидан кейин олтин медаль эгаларига BMW Х6, кумуш медаль соҳибларига — BMW X5, бронза учун — BMW X3 берилганди. Сочидаги Олимпиада-2014 совриндорлари Mercedes GL, ML ва GLK моделлари билан тақдирланганди.

Пёнгчангда бўлиб ўтган қишки олимпиада ўйинларида Россиядан 169 нафар атлет иштирок этди. Жамоа турнирда жами 17 медаль - 2 олтин (фигурали учиш ва ҳоккей), 6 кумуш ва 9 бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.

Автомобиллардан ташқари, Россия ҳукумати совриндорларни ҳам пул мукофотлари билан тақдирлайди. Олтин медаль учун 4 миллион рубль, кумуш учун 2,5 миллион рубль, бронза учун эса 1,7 миллион рубль бериш кўзда тутилган.