Создать публикацию

Uzbekistan

20 март куни Тошкентнинг марказий кўчаларида ҳаракат чекланади

 

20 март куни пойтахтимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Ёшлар марафони” ўтказилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шу муносабат билан 20 март куни соат 9:00 дан 12:00га қадар Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.