Создать публикацию

Uzbekistan

Элмурат Тасмурадов тўрт карра Осиё чемпионига айланди

 

Элмурат Тасмурадов тўрт карра Осиё чемпионига айланди
Элмурат Тасмурадов тўрт карра Осиё чемпионига айланди


Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Элмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Kun.uz» xabar berdi


Бу сафар 63кг.гача вазн тоифадасид гиламга чиққан ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи финал баҳсида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 


Маълумот учун, ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир. Элмурат бунгача Деҳли (2013), Астана (2014) ҳамда Доҳа (2015) шаҳарларида ўтказилган Осиё чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган. Рио олимпиадаси совриндори, шунингдек 2012 йилда Кумида ўтган қитъа чемпионатида эса у кумуш медаль билан кифояланганди.