Создать публикацию

Uzbekistan

ЙҲХ ходимларининг қачондан камералар билан ишлаши маълум бўлди

 

ЙҲХ ходимларининг қачондан камералар билан ишлаши маълум бўлди
ЙҲХ ходимларининг қачондан камералар билан ишлаши маълум бўлди


Ўзбекисотонда ЙҲХ ходимлари жорий йилнинг сентябрь ойидан мини камералар билан таъминланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди.


Ушбу тадбир бўйича Бозоров қуйидагиларни айтиб ўтди:


“Бу ЙҲХ ходимларини мини камералари билан таъминлашнинг дастлабки босқичи бўлади. Ҳозирда ушбу масала юзасидан тажриба алмашинув ишларини олиб боряпмиз. Биз хорижий тажрибани ўрганиб, ходимларни тўлиқ мини камералар билан таъминлашни режалаштирганмиз. Бу масала осон иш эмас, албатта, шунинг учун бунинг устида яхшилаб тажриба ўтказиб кўришимиз зарур”.


Бошқарма ҳозирча қанча мини камералар сотиб олганини ва неча нафар ходим бу камералар билан таъминланишини маълум қилмади.


Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирдан ходимларнинг ўз вазифасини суиистеъмол қилмасдан бажариши ва ҳайдовчилар билан расмий муносабатда бўлишини таъминлаш мақсад қилинган.


Маълумот ўрнида, мазкур тадбир Европа давлатларидан Буюк Британияда жуда самарали қўлланади. МДҲ мамлакатларидан эса Россия ва Белоруссияда ҳам ижобий натижа берган ва бу тадбир ЙҲХ ходимлари устидан шикоятларнинг камайишига олиб келган.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ЙҲХ ходимлари формасига видеокамера ўрнатилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.