Создать публикацию

Uzbekistan

Билайн» абонентлари балансидан пуллар ечиб олинишига изоҳ берди

«Билайн» компанияси ушбу ҳолатга изоҳ берди

«Статус» ва «Бир Ой» тариф режалари абонентлари ойлик тўловни амалга оширилганидан сўнг, балансдаги пуллар йўқолиб қолган, ортиқча ечиб олинган, аксарияти фойдаланувчилар эса мобил алоқа ва интернет узиб қўйилган.

«Билайн» компанияси мазкур ҳолатга изоҳини берди:

«2018 йил 1 март кунида, «Статус» ва «Бир Ой» тариф режаларидан фойдаланувчи баъзи абонентларимиз абонент тўловининг ечилиши бўйича қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу ҳолат, миллий валютага ўтиш бўйича платформанинг янгиланиши, шунингдек, янги бонуслар тақдим этилиши билан боғлиқдир.

undefined

Компания ушбу масалани бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Агарда, Сизнинг балансингиз ёки трафикингиз нотўғри акс эттирилган бўлса, алоқа ва мобил интернетдан ва тарифингиз доирасида хизматлардан фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Компания Сизнинг маблағингиз сақланишини кафолатлайди.»

undefined