Создать публикацию

Uzbekistan

Қонун олдида ҳамма баробар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди

 

Қонун олдида ҳамма баробар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди
Қонун олдида ҳамма баробар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди


Фото: «GUVD.uz»

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан юборилган мурожаатда пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган «Нексия» русумли патрул автомобили фотосурати акс эттирилган эди.


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу хабар юзасидан текширув ишлари олиб борди.


Йўл ҳаракати қоидасини бузган патрул пост биргадаси ҳайдовчи ходими С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-1-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида (бугунги кунда — беш юз ўн олти минг етти юз йигирма сўм) жарима тайинланди.


Содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмаган тақдирда, ходимлар томонидан қонунчилик, хизмат интизомини бузилиши ҳолатлари аниқланганда, амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари кўрилади. Шунингдек, хар бир ички ишлар идоралари ходими содир этган хатти-ҳаракати учун фуқаролар билан тенг ҳуқуқлилик асосида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиб бу ҳақида ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини маълум қиламиз.


Ҳурматли фуқаролар, фуқаролик фаоллигингиз учун ўз минатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар тўғрисидаги берган хабарингизга асосан қонуний чоралар кўрилади.


Ижтимоий тармоқларда ўз фикрларингизни қолдирганингизда, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.


Қонун олдида ҳамма баробар.