Создать публикацию

Uzbekistan

Тошкент шаҳрида 28 ёшли аёл отасига пичоқ урди

 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида рўй берган оилавий жанжалнинг оқибати хунук тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум килди

27 февраль куни соат 20:15 атрофида туманнинг Дўстлик даҳасида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Собирова уйидаги можаро асносида бирга яшовчи отаси, 1957 йилда туғилган Б.Мардаевнинг кўкрагига пичоқ уриб, жароҳат етказди.

Натижада Б.Мардаев касалхонага ётқизилди. М.Собирова қўлга олинди.