Создать публикацию

Uzbekistan

Путин Россия президенти этиб тўртинчи маротаба сайланди

Қайта сайланган президент ишонч учун миннатдорлик билдирди ва аввалгидек ғайрат-шижоат билан, бироқ янада самарали ишлашда давом этишини билдирди

Владимир Путин Россия президенти сайловида рекорд даражадаги натижа билан ғалаба қозонди, деб хабар беради «ТАСС». Путин учун 52 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берган (76,5% дан ошиқ).

Маълумот учун, Владимир Путин президентлик сайловида тўртинчи бор иштирок этди. 18 мартга қадар унинг учун 2004 йилги сайлов натижалари (49,563 миллион киши, 71,31%) рекорд кўрсаткич эди. 2012 йилда уни 45,602 миллион сайловчи (63,60 фоиз) қўллаб-қувватлади.

Салкам 12% овоз билан иккинчи ўринни Коммунистик партиясининг номзоди Павел Грудинин эгаллади. Учинчи ўринда қайд этилган Владимир Жириновский сал кам 6% овоз олди.

Ксения Собчакни сайловчиларнинг 1,65% қўллаб-қувватлади. Қолган 4 нафар номзод 0,65% дан 1,03% гача бўлган овоз олди.

Президентлик сайловларида иштирок этган барча номзодлар билан Путин билан учрашиши маълум қилинган.