Создать публикацию

Uzbekistan

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тошкентда юз берган кучли шамол оқибатлари ҳақида маълум қилди

 

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра,10 март куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига фуқаро М.Ибрагимова томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Боғистон» маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Маълумот олинганидан сўнг навбатчи смена қутқарувчилари Д.Нурметов, Х.Шонусратов, А.Абидов, М.Кайбуллаев ва С.Абдухалилов зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб боришди.Қутқарувчилар ва туман коммунал хизматлари томонидан дарахт арраланиб, шикастланган автомобиллар чиқариб олинди. Шунингдек, газ таъминоти қувурлари таъмирланди.

Воқеа натижасида жароҳатланганлар йўқ.