Создать публикацию

Uzbekistan

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди

 

15 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага етиб келди. Бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон пойтахти аэропортида республика бош вазири биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказади, Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон пойтахти аэропортида республика бош вазири биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.

Таъкидланишича, маслаҳат учрашувида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ҳам қатнашади. Туркманистон номидан Мажлис раиси Акжа Нурбердиева иштирок этади.