Создать публикацию

Uzbekistan

Йил охиригача Ўзбекистон бўйлаб нақд сўм ва доллар олиш учун 1000 дан зиёд банкоматлар ўрнатилади


2018 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобир Абубакиров чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банкоматлар куну тун ишлайди ва мижоз нафақат хорижий валюта, балки сўмда ҳам пулларини нақдлаштириб олиши мумкин.

Март ойида сайёҳлар ташриф буюрадиган жойлар, кўчалар, бозорлар ва савдо нуқталарида 200 дан зиёд банкоматлар ўрнатилади.

Халқаро тўлов тизимлари карталарини қабул қилиш учун терминаллар Visa, Mastercard ва бошқалар билан интеграция қилинади. «Буни яқин вақтларда амалга оширамиз», — деди Бобир Абубакиров.

У мамлакатдаги олтита банк UnionPay карталарини қабул қилишни бошлаганини қўшимча қилди.