Создать публикацию

Uzbekistan

Телебошловчи кўрсатув меҳмони билан эфирда муштлашиб кетди

 

Телебошловчи кўрсатув меҳмони билан эфирда муштлашиб кетди
Телебошловчи кўрсатув меҳмони билан эфирда муштлашиб кетди


Россиянинг НТВ телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган “Место встречи” теледастурида кўрсатув бошловчиси Андрей Норкин ва украиналик политолог Дмитрий Суворов ўртасида муштлашув юзага келди, дея хабар  килди Даракчи нашри.


Кўрсатув давомида Донбассдаги вазият муҳокама этилаётганди. Украинанинг шарқида бўлган немис депутати Андреас Маурер студияда региондаги жанговор ҳаракатлар туфайли болалар ҳалок бўлаётганини айтади. Суворов ўлган болаларнинг фотосуратларини кўрсатишни талаб қилиб, ҳақоротомуз сўзларни тилга олади. Бошловчи Андрей Норкин политолог ёнига келиб, унинг елкасидан ушлайди ва ўртада ёқалашув рўй беради. Жанжалга бошқалар ҳам аралашиб кетди.