Создать публикацию

Uzbekistan

Мудҳиш қотиллик: Наманганда эркак ўз хотинини тарози тоши билан уриб ўлдирди

 

Наманган вилоятининг Наманган тумани, Тепақиёт маҳалласида 7 март куни соат 04:30 атрофида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

1960 йилда туғилган С.Қурбонов уйида рашк туфайли турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1967 йилда туғилган Т.Қурбонованинг бошига тарози тоши билан уриб, жароҳат етказди.

Аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. С.Қурбонов қўлга олинган.