Создать публикацию

Uzbekistan

Мухлислар учун мавзу. Кападзе эълон қилган рўйхат ёдингиздами?

 

Мухлислар учун мавзу. Кападзе эълон қилган рўйхат ёдингиздами?
Мухлислар учун мавзу. Кападзе эълон қилган рўйхат ёдингиздами?


Хабарингиз бор, февраль ойи ўрталарида ЎФА Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи деб ўтган йил футболчилик фаолиятини тугатган Тимур Кападзени тайинланди.

Кейин орадан икки-уч кун ўтар ўтмас Кападзе март ойида бўладиган иккита ўртоқлик учрашуви учун кенгайтирилган рўйхатни ЎФАга тақдим этганди. Яхши биласиз, шу ойнинг иккинчи ярмида бизни Африканинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари кутиб турибди.


Дастлаб 23 март куни Сенегал билан баҳс олиб борсак, ўйиндан тўрт кун ўтиб мартнинг 27-санасида Марокашга қарши майдонга тушамиз. Яхши биласиз, ҳар иккала рақибимиз Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.


Қуйида Тимур Кападзе эълон қилган 30 футболчидан иборат рўйхатни яна бир бор келтириб ўтамиз. Сизнингча, ўтган бир ойга яқин вақт давомида рўйхатдагилардан кимлар ўзини кўрсатди? Қайси футболчиларни терма жамоага лойиқ ёки нолойиқ деб ҳисоблайсиз? Шунингдек, таркибга яна кимларни қўшса бўлади?


Терма жамоамиз Африкага 23 нафар футболчи билан йўл олишни режалаштираётганини инобатга олсак, таркибда кимлар бўлгани маъқул? Марҳамат, бу борада ўз фикрингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.


Дарвозабонлар:

Элдор Суюнов ("Пахтакор")

Ботирали Эргашев ("Навбаҳор")

Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Жавоҳир Илёсов ("Металлург")


Ҳимоячилар:

Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")

Достонбек Турсунов ("Нефтчи")

Шерзод Аъзамов ("Пахтакор")

Умар Эшмуродов ("Насаф")

Анзур Исмоилов ("Чан Чун Ятай", Хитой)

Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")

Виталий Денисов ("Локомотив" Москва, Россия)

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Акром Комилов ("Бунёдкор")

Рустам Ашурматов ("Бунёдкор")


Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)

Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)

Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")

Икром Алибоев ("Локомотив")

Сардор Рашидов ("Локомотив")

Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)

Сардор Мирзаев ("Локомотив")

Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)

Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")


Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Ал Сайлия", Қатар)

Марат Бикмаев ("Локомотив")