Создать публикацию

Uzbekistan

Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди

 

Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди
Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб Беҳзод Мусаев тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.


Аввал, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ҳам ишлаган Беҳзод Мусаев 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасига тайинланган.


Бунгача, у 2010-2011 йилларда ҳам шу лавозимда фаолият юритганди. Айни пайтда қўмита расмий сайтида раис биринчи ўринбосари лавозими вакант экани кўрсатилган.

Kun.uz ахборот манбасининг маълумотига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган.