Создать публикацию

Uzbekistan

Бугун енгилмас боксчиларимиз рингга кўтарилади

 

Бугун енгилмас боксчиларимиз рингга кўтарилади
Бугун енгилмас боксчиларимиз рингга кўтарилади


Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳаров бугун Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади. 12 раунд этиб белгиланган мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик Лацло Тоз рақиблик қилади ва “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини ҳимоя қилади.


Лацло Тоз профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган ва 1 марта дуранг қайд этган.

Қудратилло Абдуқаҳҳаров эса шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини (9 нокаут) ғалаба билан якунлаган.


– Жангга тайёргарлик зўр ўтди. Кайфиятлар ҳам яхши. Жанг учун белгиланган вазнни тўғриладик. Рақибни ҳам ўрганиб чиқдик ва унга қарши жанг усули бор. Барчаси яхши ўтиб, мухлисларни хурсанд қиламиз. Эртанги жангда фақат ва фақат ғалаба учун рингга чиқамиз, – дейди Қудратилло Абдуқаҳҳаров Sports.uz интернет порталига.


Шунингдек, ушбу бокс кечасида яна бир енгилмас боксчимиз Азизбек Абдуғофуров профессионал фаолиятидаги 10-жангни африкалик боксчи Алфонсо Тиссенга қарши ўтказади. Бу боксчи шу вақтга қадар 13 та жангдан 10 тасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.


Азизбек ҳисобида эса 9 та жанг бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб қилган. Шулардан 4 таси нокаутдир.


Мазкур жанглар SPORT TV орқали тўғридан тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.