Создать публикацию

Uzbekistan

Собиқ Бош прокурорнинг ўғли отасига қисматдош бўлди

 

Собиқ Бош прокурорнинг ўғли отасига қисматдош бўлди
Собиқ Бош прокурорнинг ўғли отасига қисматдош бўлди


Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритди.


ИИВ маълумотларига кўра, Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:


165-модданинг 2-қисми “а” банди – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик;

165-модданинг 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги товламачилик;

168-модданинг 3-қисми “а” банди – кўп миқдордаги фирибгарлик;

168-модданинг 4-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги фирибгарлик;


Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.